Мактаб ўқувчилари учун “Бунёдкор” стадионига экскурсия уюштирилди
		
		02 май 2018 14:45
        Янгиликлар	
	 
				 
				Мактаб ўқувчилари учун “Бунёдкор” стадионига экскурсия уюштирилди
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Тошкентдаги “Бунёдкор” стадиони Ўзбекистон футбол ассоциациясига ўтганидан кейин стадионда “Очиқ эшкилар” тадбирлари ўтказилмоқда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғига кўра стадион стадион эшиклари доим очиқ бўлади.
Юртимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун стадионга исталган вақтда келиб, ўзбек футболи тарихи ва ютуқлари билар танишиш учун имкониятлар яратилади.

Бугун Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 138-сонли ўрта мактабнинг ўқувчилари учун “Бунёдкор” стадионига саёҳат уюштирилди.
Саёҳат давомида стадион маъмурлари ёш футбол мухлисларига стадионнинг диққатга сазовор жойларини, жумладан, “Бунёдкор” клуби музейини кўрсатишди, ўқувчиларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар беришди.

 Саёҳат сўнггида ЎФА ходимлари томонидан болажонларга Футбол Ассоциациянинг эсдалик совғалари улашилди.
Саёҳат сўнггида ЎФА ходимлари томонидан болажонларга Футбол Ассоциациянинг эсдалик совғалари улашилди.
Бу каби саёҳатлар келгусида яна давом этади. Республикамизнинг барча ҳудудларидаги футбол мухлислари, ишқибозлар, талабалар, мактаб ўқувчилари, жажжи болакайлар учун стадион бўйлаб экскурсиялар ташкил қилинади.
Шунингдек, юртимизга ташриф буюрадиган чет эллик сайёҳларни “Бунёдкор” стадионига олиб келиш ва уларни ўзбек футболи билан яқиндан таништириш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириб борилади.

Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар