Максим Шацкихнинг голи “Говерла”га ғалаба келтирди
14 фев 2015 10:20
Янгиликлар
Максим Шацкихнинг голи “Говерла”га ғалаба келтирди
Ҳамюртимиз Максим Шацких тўп тепаётган Ужгороднинг “Говерла” клуби Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказаётган йиғини доирасида навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Молдованинг “Милсами” жамоасига қарши кечган ўйинда “Говерла” 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Биринчи бўлимда айнан Максим Шацких белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда энди Максим Фешук пенальтидан гол урди. Энди “Говерла” 15 февраль куни Руминиянинг “Академика Аргес” клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Фикрлар