

— Ўзбекистон терма жамоасида анча йиллар ҳаракат қилдингиз. Бундан ташқари, Валерий Лобановский шогирдисиз. «Пахтакор» қандай тактика асосида ўйнайди?

— Ҳозир бошқа авлод ўйнамоқда. Мен Лобановский даврида ўйнаган футбол ҳозир бўлмайди. Чунки футбол ҳам бошқа йўналишда ривожланиб кетди. Ҳозир олдингидек оғир юкламалар берилмайди. Илгари авлод бошқа эди, экология бошқача эди. Ҳозирги кунда футболчи ҳар қандай позицияда ўйнашга мослашиши керак.



