UZ

Сўнгги янгиликлар

00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  8 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  0 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  5 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  14 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1

Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман" Янгиликлар

Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких Ўзбекистон кубоги 3-тури доирасида "Сўғдиёна"га қарши кечган баҳсдан сўнг (3:2) матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақида ҳеч нимани гапиришни хоҳламайман. Кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилдик. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришимиз керак. Кетма-кет икки ўйиндан буён бир киши кам бўлиб ўйнамоқдамиз. Йигитларга раҳмат матонат кўрсатишмоқда. Биз камчиликда яхшироқ ўйнаяпмиз.

- Жамоа иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартирди. Жамоанинг биринчи таймда суст ўйинига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Билмайман. Бу ўтган мавсумдан қолган касалимиз. Ҳаво иссиқлик қилаяпти дейдиган бўлсам, икки жамоа майдонда тўп тепишмоқда. "Пахтакор" янгилик кутиш нотўғри, сабаби ўтган мавсумдаги таркибимиздан фақатгина уч нафар футболчи қолди. Бу катта ўзгаришлар рўй бераётганини англатади. Икки ойда ҳаммасини тўғирлашнинг иложи йўқ.

- Барибир натижа жамоа учун гапиради. Мана шундай натижалар фонида раҳбарият қандайдир кескин қарорга келиши мумкинми?

- Мен билмайман, бориб раҳбариятдан сўранг. Менинг жамоадаги келажагим ҳақида сўраяпсизми? Биз мавсум аввалидаёқ ўзгаришга қўл урилгани ҳақида эълон қилдик. Раҳбарият бунга рози бўлди ва вақт берди. Ҳозир майдонга чиқиб барча енгиб ташлаш иложсиз. Натижага секин асталик билан эришамиз.

- "Сўғдиёна"га қарши ўйинларда "Пахтакор" марказий ҳимоя ва ярим ҳимоядаги хатолари сабаблар гол ўтказиб юборяпти. Ушбу позицияларда муаммолар бор деб ўйлайсизми? Азмиддинов майдонга тушиб, ҳимоя марказини ушлаб бера олди.

- Азмиддиновни майдонга туширишни ҳатто хаёлимга ҳам келтирмаётгандим. Шаҳзод жароҳатидан кейин эндигина бир яримта машғулот ўтказди. Лекин уни майдонга туширишга мажбур бўлдик. Олимпиячиларимиз қайтиб келишди, аммо улар биз чарчадик ва ўйнашга кучимиз йўқ дейишди. Олимпиячиларимиз бундай ҳолатга келиб қолиши учун қандай машғулот ўтказишди, мен билмайман тўғриси. Ўйин ҳақида қўшимча гапириш тўғри эмас деб ўйлайман.



Рейтинг: -13   

Фикрлар

+3   
26 апр 22:46:24
Лацио Пахтакор
Президентимизни чиқатган қарори бўйича, 2030- йилгача Ўзбекистонни барча клублари ҳусусий бўлиши керак экан. Балким Пахтакор шунга тайоргарлик ишларини бошлаб юборгандир. Агар шундай бўлса Пахтакор тўғри йўлдан кетяпти деб ўйлайман, чунки ҳомийлар клубни бошқа молиялаштирмайди. Пахтакор бошлаб берди, қолган клубларимиз ҳам бошлашади. Демак Пахтакорни устидан мағзава оғдаришга ҳожат йўқ.
+3   
26 апр 21:52:01
Абдугаффор . N
Бир пайтлар голлари билан хурсанд килган шу бола мтж да. Эстан чикармелик. Жуда куп голлар урган. Омадини берсин . Пахтакорга хам омад. Секин кучайиб кетади.(Нефтчи мухлиси)
+2   
26 апр 21:54:34
Rasul M
Pahktakor mavsum oldidan oz pozitsiyasini bildirdi...Endi nega maglub bolsa masxara qilayapsizlar yutsa yutugiga chidolmaysizlar...Undan kura uz jamoalaringiz xaqida qaygursangiz bolmaydimi
-1   
26 апр 22:50:11
JAFAR TOLIBOV
Fhhh
-1   
26 апр 22:49:57
JAFAR TOLIBOV
Fhhh
-1   
26 апр 21:42:44
ParliamenT
Paxtakor OCHLGA BORMAY QOYAVERSIN
-1   
26 апр 20:12:44
Dostonbek Anvarov
=JAGUAR= фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
UC sotaman deb e'lon bersinmi? xD)))
Куритоб семичка сотмаса болди охири хд
-1   
26 апр 20:11:13
=JAGUAR=
Dostonbek Anvarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Унда Pubg хакида гапир футбол хакида хохламасен
UC sotaman deb e'lon bersinmi? xD)))
-1   
26 апр 19:47:51
Dostonbek Anvarov
Унда Pubg хакида гапир футбол хакида хохламасен
-1   
26 апр 19:41:42
Saidakbar Rasulov
MAWNAQA ISTAMIY QOLASILA PAROKANDA BO'GANDE
-1   
26 апр 19:40:47
CHELSI.REAL.MUHLISI
GAP GAPRISHKA.YUZIN HAM QOLMADI.NIMA GAPRASAN.MAKSIM AUT.PAXTAKORDI (P) SI HAM QOMADI SEN KELIP
-1   
26 апр 19:39:39
Botir Saidov -1975
San qaçon gapirişing ma'lumku ...sudga berganda gapirasan ...òzbekni Paxtakori mani falon dòllarga yollagan deb ...falon dollar qarzimmi ber deysan bu aniq
-2   
26 апр 22:57:59
Azizhon
Уялмасдан "гурухдан чиқиш масаласини хал қилдик" деяптими?! Шунақа кучсиз гурухдан чиқолмай қолиши хам мумкин эканми?!
"Олимпиячилар кучимиз йўқ дейишди, улар қандай машғулотлар ўтказган экан" дегани нимаси? У иккитаси қайтиб келганига неча кун бўлди ахир?! Қатардаги олимпиячиларимиз хам ўша машғулотларда қатнашган, қатнашяпти-мана бугун 4-ўйинни ўтказишди, 4-ғалабага эришишди. Қайтиб келган у иккиси бугунгача биттаям ўйинда майдонга тушгани йўқку!
Максвойни бахоналарига қайси мақол муносиб- "ў.. қ к.. тга апа ун бахона" ми ё русча "плохому танцору я... а мешают" ми???
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика