UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал" 3:0 (матнли трансляция)  141 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  0 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  18 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  3

Маҳсуджон Ҳайитов: "Ҳисоб ўйинга мос бўлмади" Янгиликлар

Маҳсуджон Ҳайитов: "Ҳисоб ўйинга мос бўлмади"

Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал доирасидан ўрин олган "Хотира-79" - "Металлург" жамоалари ўртасидаги учрашувда меҳмонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўйиндан кейин мезбонлар аъзоси Маҳсуджон Ҳайитовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Биласиз, олий лига билан биринчи лиганинг савиясида катта фарқ бор. Кечаги учрашувда шу жиҳат ўз сўзини айтди. Биз рақиб дарвозаси олдида яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Аксинча, меҳмонлар дарвозамизни уч бор ишғол қилишди. Холис айтганда, ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Мағлубиятга эмас, ҳисобга хафа бўлдик. "Металлург" яққол тажриба эвазига ғалаба қозониб кетди.

Олий лига клублари декабрь ойида тайёргарликни бошлаган. Қолаверса, чемпионатда 2та учрашув ўтказишга улгуришди. "Металлург" 2та ғалаба билан пешқадамлар сафида юрганининг ўзиёқ нимадандир дарак бермоқда. Биз эса, февралдан йиғинга киришдик. Бу биринчи расмий ўйинимиз эди. Ўртоқлик учрашуви билан расмий баҳс ўртасида катта фарқ бор. Очиғи, биз ҳали 100 фоиз тайёр эмасмиз. Биринчи лига ўйинлари старт олганидан кейин мавсумга тўлиқ тайёр бўламиз, десам муболаға бўлмайди.

Гарчи кеча ютқазган бўлсак-да, чемпионатда мухлисларимизни хурсанд қилишимизга ишонаман. Боиси, бизда яхши жамоа шаклланяпти. Клуб раҳбарлари барча шароитларни яратиб бермоқда. Рости, "Хотира-79" янги мавсумда олий лига учун кураш олиб бормасада, курашадиган етакчиларга бемалол бош оғриқ бўла олади. Буни ишонтириб айта оламан, - дейди Ҳайитов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика