UZ

Сўнгги янгиликлар

03:01ОЧЛ. "Шанхай Порт" "Йокогама Маринос"га, "Ал Райян" эса ўз уйида "Ал Аҳли"га имкониятни бой берди  0 02:55ЕЧЛ. Дортмунддаги ўйинда дуранг қайд этилди, "Арсенал" эса кейинги босқич масаласини ҳал қилди  8 02:53ЕЧЛ. "Реал" 1/8 финалнинг дастлабки ўйинида "Атлетико"дан устун келди  88 02:10Отабек Жўрақўзиев: "Футболда ҳамма нарса бўлишини кўрсатиб қўйдик"  1 01:58Педру Морейра "Ал Ҳилол" устидан қозонилган тарихий ғалабадан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  6 01:41Абдулла Абдуллаев: "Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади"  2 00:59ЕЧЛ. "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида "Брюгге"ни меҳмонда таслим этди  4 00:52Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик"  3 23:18"Реал" Лондон клубидан 70 млн фунтга баҳоланаётган ўйинчига қизиқмоқда  0 22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  217 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  2 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  24 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  5 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26

Маҳаллийлаштириш масаласи яна қайтди. Маминов, Георгиев, Пашинин... Навбат Голбанга Янгиликлар

Маҳаллийлаштириш масаласи яна қайтди. Маминов, Георгиев, Пашинин... Навбат Голбанга

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов терма жамоага чақирилган футболчиларни рўйхатини эълон қилди. Кенгайтирилган таркибга назар ташлайдиган бўлсак бир қатор янги номларни ҳам учратишимиз мумкин.

Шулар қатори Ўзбекистон чемпионатида беш йилдан бери ҳаракат қилиб келаётган россиялик футболчи Игорь Голбан ҳам термадан чақирув олди. Жорий йилда Ўзбекистон фуқаролигини олган ҳимоячи эндиликда миллий терма жамоамиз либосида майдонга майдонга тушиши мумкин. Абрамов эса ушбу имкониятдан унумли фойдаланиш илинжида уни миллий жамоага таклиф қилиш ва муҳитга мослаштириш ишларини бошлаб юборди. Умуман олганда хорижлик легионерларни маҳаллийлаштириш ҳолати бизга бегона эмас. 2000 йил бошларида футболимиз ушбу жараённи бошидан ўтказган. Терма жамоамизга бош мураббий этиб тайинланган россиялик Владимир Сальков бир қатор хорижлик футболчиларни жамоага жалб этган эди. Ўзбекистонлик мухлислар уларни жуда яхши танишади. 

Владимир Маминов - Россия

Фаолиятини катта қисмини Москванинг "Локомотив" жамоасида ўтказган Маминов 2001 йилда Ўзбекистон фуқаролигини олади. Натижада эса уни Владимир Сальков ЖЧ-2002 саралаш учрашувларда таклиф қилади. Унинг терма жамоамиздаги дебюти ҳақида россиялик мутахассис қуйидагича сўзлайди. 

"Локомотив"дан Владимир Маминов ва Олег Пашининни Ўзбекистон терма жамоасига жалб қилгандим. Клуб мураббийи Юрий Сёмин менга ҳеч қандай қаршиликларсиз уларни қўйиб юборганди. Ўзбекистонда уларни ажойиб тарзда кутиб олишганди. Биринчи баҳсда Хитой Тайпеи 7:0 ҳисобида таслим қилинганди. Маминов акробатик тарзда қойилмақом гол урганди. Шундан сўнг у мухлислар ёқимтойига айланиб олганди. Маминов, Пашинин ва Пояков нафақат профессионал, балки ажойиб инсонлар. Улар клубда асосий эмасдилар. Бироқ терма жамоада етакчига айланишгач клубдаги ишлари ҳам юришиб кетди".

Гарчи терма жамоамиз ўшанда мундиалга йўлланма олмаган бўлсада Маминов ўзидан ёмон таассурот қолдирмаганди. Майдон марказида Миржалол Қосимов билан ажойиб тандем ҳосил қилган ҳолда ҳужумларни ташкил қиларди. Шацких эса уларнинг пасларини ажойиб тарзда якунларди. Маминовдан терма жамоамизнинг германиялик мураббийи Юрген Гёде ҳам ЖЧ-2006 саралаш баҳсларида ҳам фойдаланди. Бироқ, сўнги ҳал қилувчи босқчида вакилларимиз сафарда Кореяга мағлуб бўлишгач Гёде ва бошқа легионер футболчиларимизга жавоб бериб юборилди. 

Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги статистикаси: 12та ўйин, 3та гол.

Владимир Маминов 10-рақамда.

Олег Пашинин - Россия

Маминов билан биргаликда Хитой Тайпейи билан учрашувда яна "темирйўлчи" Олег Пашинин ҳам терма жамоамиздаги дебютини нишонлади. Аслида ўша пайтларда ўзимизнинг ички чемпионатимизда ҳам ёмон ҳимоячилар бўлмаган. Бироқ, терма жамоамиз олдига жуда жиддий мақсадларни қўйгани боис Сальковнинг бу истакларини бажаришга мажбур бўлганди. Пашини ҳам жамоадоши сингари фаолиятини ва ҳаётини "Локомотив"га бағишлади. Орада бир муддат Япония чемпионати ҳавосини ҳам кўриб қайтди. 2005 йил сафарда Жанубий Кореяга қарши у терма жамоа либосидаги сўнги учрашувини ўтказди. Гарчи бу икки футболчи москваликлар таркибида етакчилардан бири бўлсада Россия терма жамоасига таклиф этилмасди. Сальков эса шу имкониятдан унумли фойдаланиб қолган дейишимиз мумкин. 

Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги статистикаси: 12та ўйин. 



Алексей Поляков - Россия

Ушбу футболчини терма жамоамизда тўп тепишида Миржалол Қосимов жонбозлик кўрсатган десак муболаға бўлмайди. Футболимиз афсонаси Поляков ўз вақтида Россиянинг "Крылья Советов" жамоасида бирга ҳаракат қилган. Турли манбаларни келтиришича россиялик киперни Сальковга айнан Қосимов тавсия қилган. Буни Поляков ўз интервьюларининг бирида ҳам таъкидлаб ўтганди. "Менинг Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашимда Миржалол Қосимовнинг хизматлари катта. Айнан унинг ёрдами билан мен терма жамоада ўз ўрнимни топиб кета олдим". Маҳоратли посбон миллий жамоамиз сафида жами 20га яқин учрашувда иштирок этган. Равшан Ҳайдаров уни 2004 йил Хитойдаги Осиё кубогига учинчи дарвозабон сифатида олиб кетганди. Тўғри у термамизда ўйнаган пайтлари дарвозада зўр турган дея олмаймиз. Ўзига яраша қўпол хатолари ҳам учраб турарди. Аммо, барибир футболимиз тарихига маҳаллийлаштирилган легионер сифатида кирган. 

Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги статистикаси: 17та учрашув, 24та гол ўтказган.



Георгий Георгиев ва Алексей Дионисиев - Болгария 

Терма жамоамизда оз муддат тўп тепган икки болгариялик футболчини мухлислар яхши эслашса керак. Георгиев ва Дионисиевларни ҳам ўша пайтда терма жамоани кучайтириш мақсадид Сальков таклиф қилганди. Тошкентда кечган Хитой Тайпейи билан баҳсда маҳаллийлаштирилган бир қанча легионерлар майдонга тушади. Георгиев ва Дионисиевлар мазкур учрашувда дебютларини ўтказиш билан биргаликда ўз ҳисобларига гол ҳам ёздириб қўйишади. Георгиев Туркманистонга қарши Уммонда ўтказилган жавоб учрашувида ҳам тўп киритишни уддасидан чиққанди. Бироқ, нима учундир улар бошқа терма жамоамиздан чорлов олмади. Балки, молиявий томонларни келиша олишмагандир. Бу икки футболчи миллий жамоамизда умумий ҳисобда бештадан ўйинда қатнашган. 

Шунинг баробарида Руслан Агаларов, Андрей Рязанцевларга ҳам битта учрашувда имконият берилганини айтиб ўтиш жоиз. Аслида уларнинг сони кўпчиликни ташкил этиши мумкин эди. Бироқ, маълум сабабларга кўра яна бир қанча футболчилар билан келишув амалга ошмай қолган. Бу борада Сальковнинг ўзи шундай деган эди. "Ўша пайтда Босния термасида ўйнашга улгурмаган Элвир Рахимичга Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш бўйича таклиф билан чиққандим. Бироқ ЦСКАда асосий футболчига айланишни истаётганини шу боис таклифни рад қилганди. Андрей Каряка билан уч марта бу масалада суҳбатлашгандим. Бироқ у Украина терма жамоасидан таклиф кутаётганди. Владимир Казаков, Дмитрий Вязьминкин ва Виталий Сафронов билан келишиб олгандим. Россия терма жамоасига уларни чақиришмасди. Ўзбекистонга уларнинг фойдаси теккан бўларди. Бироқ клуб мураббийлари уларни қўйиб юборишни исташмаганди".

Энди навбат Игорь Голбанга етиб келди. Қарийб 15 йиллик танаффусдан сўнг терма жамоамизда яна маҳаллийлаштирилган легионер пайдо бўлди. Бундай имконият кейинги мавсумда Драган Черанда ҳам юзага келиши мумкин.



Абдулазиз Искандаров тайёрлади. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика