"Маэстро" "Сан-Сиро"да юлдузлар билан хайрлашув учрашувини ўтказди ФОТО

Mirjalol Normatov
22 май 2018, 11:41
Андреа Пирлонинг хайрлашув учрашувида А Серия ҳамда Италия термасининг юлдузлари қатнашди.

Собиқ футболчилар икки жамоага бўлинишди - "Оқ кийимли юлдузлар" ва "Кўк кийимли юлдузлар“.

Учрашувда 7:6 ҳисоби қайд этилди ва унда "Кўк кийимли юлдузлар" ғалабага эришди. Баҳсда Пирло икки жамоа таркибида ҳам ҳаракат қилди.

Жамоалар таркиби шундай кўриниш олди:

"Оқ кийимли юлдузлар": Дида, Занетти, Костакурта, Фавалли, Замбротта, Лэмпард, Пирло, Руй Кошта, Пато, Виери, Дель Пьеро.

"Кўк кийимли юлдузлар": Сторари, Кафу, Бонера, Матерацци, Сержиньо, Зеедорф, Альбертини, Амброзини, Кассано, Шевченко, Квальярелла.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: gettyimages.com