UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  6 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  81 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  18 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Мадрид шаҳрида "Мбаппе қонуни" жорий этилиши мумкин Янгиликлар

Мадрид шаҳрида "Мбаппе қонуни" жорий этилиши мумкин

Куни кеча Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" футболчиси сифатида таништирилди.

Клуб баёнотида айтилишича, ҳужумчи беш мавсум давомида "Қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилади.

Хабар қилинишича, Мадрид ҳамжамияти "Испания пойтахтида истиқомат қилувчи ва инвестицияларни амалга оширадиган чет элликлар учун автоном шахсий даромад солиғини бекор қилишни" назарда тутувчи "Мбаппе қонуни"ни тасдиқлаш жараёни устида ишламоқда.

Бу 2005 йил жорий этилган “Бекхем қонуни”га ўхшайди, деб ишонилади. Бу қонун Испанияга ишлаш учун кўчиб келган хорижликларга даромадидан қатъи назар, 24% миқдорида қатъий белгиланган шахсий даромад солиғини тўлаш имконини берувчи солиқ режимини ўз ичига олади.

Бироқ Ровира университетининг Молия ва солиқ ҳуқуқи соҳаси бўйича профессорларидан бирининг айтишича, "Мбаппе қонуни"нинг маъқулланиши Мадрид бойлар учун "жаннат" ҳосил қилишга олиб келиши мумкин, яъни улар катта миқдорда солиқ тўлашдан озод бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика