Мадрид дербисида бундай кўрсаткич илк бор қайд этилди

13 янв 2020, 07:16
Испания Суперкубоги финалида мухлислар Мадрид дербисига гувоҳи бўлди.

Саудия Арабистонида ўтган финал баҳсида асосий ва қўшимча бўлимлар 0:0 ҳисобида якунланди. Ўйиндан кейинги пеналтилар церийасида эса “Реал” “Атлетико” (4:1) мағлуб этди.

Қайд этиш жоиз, Мадрид дербисида томонлар илк марта кетма-кет 2 та ўйинда 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этди.

Жамоалар 28 сентябрда Ла Лига доирасида ҳам 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta