Маццари Япония терма жамоасини бошқаришдан бош тортди

Aslanov Jasurbek
9 фев 2015, 18:14
"Наполи" ва "Интер" собиқ бош мураббийи Вальтер Маццари Япония терма жамоасининг таклифига рад жавобини берди.

Эслатиб ўтамиз, Австралияда ўтган Осиё Кубоги-2015да кун чиқар юрт вакиллари омадсиз иштирок этгани учун Хавьер Агирре Япония терма жамоаси бош мураббийлигидан кетган эди.

Хабарларга кўра, Япония футбол ассоциацияси Италия терма жамоасининг собиқ устози Чезаре Пранделлидан рад жавобини олганидан сўнг, Маццарига таклиф борди. Маццарига "Рома" ва "Фиорентина" қизиқаётгани сабаб, мураббий бу таклифга рози бўлмади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com