Любинко Друлович Ўзбекистон ОТЖдан кетди
30 янв 2020 11:36
Янгиликлар
Любинко Друлович Ўзбекистон ОТЖдан кетди
ЎФА Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович билан ҳамкорликни давом эттирмайдиган бўлди.
"ЎФА билан тузган шартномам эртага расман якунига етади. Биз ҳамкорликни давом эттирмайдиган бўлдик", - дейди мутахассис.
Таъкидлаш керакки, айни пайтда ЎФАда U-23 Осиё Чемпионати якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сербиялик мураббий ОТЖни ўтган йили қабул қилиб олганди. Друлович қўл остида олимпиячиларимиз U-23 Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаган ҳолда, Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита олмаган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар