UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. Магуайр ва Марсьяль "Манчестер Юнайтед"га "Стэмфорд Бриж"да ғалаба келтирди  60 02:42А Серия. "Милан" ғалаба қозонди ва 2 поғона юқорилади  2 00:27ОЧЛ. А гуруҳида "Ал Ваҳда" ҳамда "Ал Аҳли" қўшҳокимлик ўрнатишди  0 00:03Англия. Марказий ўйин. "Челси" - "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар эълон қилинди!  34 23:58Италия. "Милан" Турин клуби билан ўйнайди (асосий таркиблар)  2 23:52Блинд АПЛга қайтиши мумкин  0 23:39Чалхаонглу жароҳат олди  1 23:21Кальехон фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин  3 22:55"Ливерпуль"нинг "Атлетико"га қарши ўйин учун қайдномаси эълон қилинди  16 22:48Фелиш "Ливерпуль"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  3 22:29Мюнхен авиаҳалокатида тирик қолган МЮ дарвозабони вафот этди  7 22:27Драган Черан: "Иккинчи бўлимда эркинроқ ўйнадик"  5 22:11Артета "Арсенал" футболчиси билан урушиб қолди  3 22:09Сергеевдан голли, Машариповдан пасли дубль. "Пахтакор" форсларни ер тишлатган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  19 22:00ОЧЛ-2020. “Пахтакор” – "Шаҳр Ходро" учрашувининг энг яхши футболчиси маълум бўлди  19

Любинко Друлович: "Олимпия ўйинларига йўлланма олишни уддалаймиз" Янгиликлар

Любинко Друлович: "Олимпия ўйинларига йўлланма олишни уддалаймиз"

Хабарингиз бор, эртага футбол бўйича Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари учинчи ўрин учун баҳс олиб боришади.

 Анъанага мувофиқ учрашувдан бир кун аввал ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Жамоалар якуний босқичда бўлгани боис мураббийлар билан бирга ҳар икки жамоанинг бир нафардан футболчилари ҳам мазкур анжуманда иштирок этишди. Терма жамоамиздан олимпиячиларимиз сардори Исломжон Қобилов қатнашди.

“Эртага жуда муҳим учрашув эканлигини билиб турибмиз. Бу осон ўйин бўлмайди. Австралия анча жиддий рақиб. Рақиб жамоа таркибида бир қатор тажрибали ва маҳоратли ўйинчилар бор. Рақиб тактикаларини кузатиб чиқдик. Эртага бор максимумизни ишга соламиз. Зеро, бўлажак баҳс ўзбек мухлислари ва халқи учун муҳимлигини тушуниб турибмиз. Умид қиламизки, Олимпия ўйинларига йўлланма олишни уддалаймиз”, – деди Любинко Друлович.


“Саудия билан ўйиндан кейин, аввало, руҳий жиҳатдан, кейин жисмоний жиҳатдан ўзимизга келиб олишимиз керак. Энди Австралиядек кучли рақибни мағлуб этиб, Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритимиш лозим. Бунинг учун боримизни берамиз”, – деди Исломжон Қобилов.

– Жаноб Друлович, Саудияга қарши ўйиндан кейин йигитларга етарли мотивация бера олдингизми?

– Мотивация ўйиндан олдин жуда муҳим. Саудия билан ўйиндан кейин Токио-2020 учун бизда яна бир имкон бор. Йигитларим ҳам карьераси учун эртанги баҳсда ғалаба қозониш қанчалик муҳим эканлигини тушуниб туришибди. Биз ҳам бор кучимизни ишга солсак, мақсадимизга ета оламиз.


– Ҳар икки жамоаларнинг турли ёш тоифаларидаги ўйинларини ҳисобга олсак, кўпчилик “соккерузлар”нинг имкониятини юқори баҳоламоқда. Бунга қандай изоҳ берасизлар?

– Ҳар икки жамоада ҳам имконият 50/50. Бизда яхши ўйинчилар бор. Мен уларнинг имкониятига ишонаман. Ўтган ўйинда ҳам ғалаба учун анча яқин келдик. Лекин вазиятлардан фойдаланишда камчиликларга йўл қўйилди. Энди эртага шу камчиликларни қайтармасликка ҳаракат қиламиз (Любинко Друлович).
– Мураббийимиз айтиб ўтганидек, ўйиндан аввал ҳар икки жамоада имконият бир хил бўлади. Энг охирги ўйинларга қарайдиган бўлсак, бир неча йил аввал Баҳрайнда ўтган U-19 Осиё чемпионатида биз Австралияни 3:2 ҳисобида мағлуб этганмиз. Менимча, учинчи ўрин учун кечадиган баҳс финалдан ҳам муҳимроқ. Бу турнирга жамоалар Олимпиада йўлланмаси учун келишади. Финалдагиларда йўлланма нақд. Улар чемпионликни ҳал қилиб олишади. Биз эса Токио лицензияси учун курашамиз (Исломжон Қобилов).

– Баҳрайндаги мусобақада Достон Ибрагимов икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилган эди. Кеча кўтаринки кайфиятда унинг туғилган кунини нишонлашди. Достон бўлажак баҳсга тайёрми?

– Албатта. Ҳозир нафақат Достон, балки ҳамма ўйинга тайёр. Аввало, биз ўзимизга ишонишимиз керак. Жамоадагилар бир-бирига ишониб, бир-бирини қўллаб майдонда ҳаракат қилса, биз, албатта, мақсадга ета оламиз.

Рейтинг: -70   

Фикрлар

+76   
24 янв 11:25:55
Мирик из Бухары
Хар кандай холатда хам хох галаба козонсиз хох маглуб булсин Австралия билан уйиндар кейин бу мураббийни ишдан олиш керак. +босинг бу фикр Равшан Эрматов ва бошка "катталар"га етиб борсин !!!
+19   
24 янв 11:34:53
Шербоев
Футбол вактида свет учса гапирмасак хам болавераркан. Президентн жонли ефирдаги мурожатига свет учиришяптию
+17   
24 янв 11:23:23
Ulugbek_MYU
БАБАЯН-2
+16   
24 янв 12:00:31
Princislam Uz
Ishonmayman yo‘llanma qo‘ldan ketib bo‘ldi!
+16   
24 янв 11:54:12
Anvar Andijon
23 нафар футболчи олиб боргансиз кечаги уйинга полний захирадагилар тушганда хам ютардик узи уйнатмасанг нимага олиб боргансан иш килиб эртага ютайликда илтимос Бобурни урнига Мирахматовни куйгин Яхшибоев алдаб зериктирди уям кераймас
+16   
24 янв 11:40:50
Ózga sayyoralik
Raqib bosim ótkazib xujum qilayotgan paytda futbolchilarimizga (ayniqsa dovdir himoyachilarimizga) egallab olgan tópini qanday tarzda va qaysi tomonga qaytarib yuborish kerakligini yaxshilab órgatinglar!

Chunki bu lapashanglar oyoģini tagidagi tópni raqib xujumi yóliga qulay qilib tashlab berishyapdi, natijada oddiy vaziyatda gol (Eron bilan Saudiyaga qarshi óyinda xuddi shunday qópol vaziyatlar tufayli gol ótkazib yuborganmiz).

Keyin yana bir gap: futbol 90 daqiqa óynaladi, yana sónggi daqiqalarda "yeb" ótirmanglar!!!
+16   
24 янв 11:34:10
Лочин 2020
Йулланмани кулга киритмайсан сан, йигитларимиз кулга киритади. Сан Хайдаровга урнингни бушатиб Бабаянни олдига кетавер .
+16   
24 янв 11:33:53
SR7777
Biz uchun Saudiya qulay raqib edi. Lekin afsus buni uddalay olmadik. Vaziyatlardan qanday foydalanish toʻgʻrisida bizga Saudiya MTJ Si ham OTJ Si ham dars oʻtib ketdi
+14   
24 янв 11:54:47
тадбиркор
Любинко бабаянку бу. вапши жонга тегди шунака тренерлар
+13   
24 янв 11:31:32
SR7777
Australia da imkonitat koʻproq. Sabab bizda bir xil tarkib va taktika ular allaqachon bizni oʻyinimizni yodlab boʻlishgan
+12   
24 янв 12:01:41
Asilbek3626
Kasal oyinchilardan bosa tarkibda oshalardan tushirgin. Mobodo Avstraliyaga yutqazib qoysek postavka boladi. (Bu oyichimizi mana bu yeri kasalidi digan)
+12   
24 янв 11:41:36
Real va Chelsea
Мураббийдан қўрқмасдаан ротация қилишини сўрайман, олдинги таркибдан 60% ўзгариш кутиб қоламан
+12   
24 янв 11:33:13
Uzbek futboli
Yana ush bir xil tarkibdi tushur tovuq miya. Buyi uzunlarni tushur axmoq
+11   
24 янв 12:11:31
Baxrom Eshmuratov
Мирик из Бухары нинг изохига кушимча килиб эртага хисоб кандай булишидан катъий назар ДРУЛОВИЧ ва АЗАМАТ АБДУРАИМОВ ларни ишдан олишкерак.Шунга +++++ босинглар.
+11   
24 янв 11:32:27
TILLoCHIK_Neftchi_Margilan
Shu yo'llanmani qo'lga kiritib srazi akaga bo'ptini berish kerak. Va U23 ni Ravahan Xaydarovga topshirish kerak
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг