Лёв: "Ван Дейк бўрон ўртасидаги қояга ўхшаб кўринади"

6 сен 2019, 20:20
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Голландия ҳимоячиси Виржил ван Дейк ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.

"Виржилга узоқ вақт паст баҳо бериб келишди, лекин сўнгги 3 йилда у довул ўртасида турган қояга ўхшаб кўринади", — дея A Bola нашри Лёвнинг сўзларидан иқтибос келтирди. 

Бугун Тошкент вақти билан 23:45да Германия—Голландия баҳси бошланади. Ўйин Гамбург шаҳрининг "Фолькспаркштадион" аренасида ўтказилади. 

Айни пайтда Евро-2020 саралаш босқичининг "D" гуруҳида Германия 9 очко билан иккинчи, Голландия 3 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринда бормоқда. Жадвални 4 ўйинда 4 та ғалабага эришган Шимолий Ирландия терма жамоаси бошқариб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: abola.pt