Лёв соғлигидаги муаммоси сабаб Германия терма жамоасини яқинлашаётган ўйинларда бошқаролмайди

Alisher
31 май 2019, 15:47
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв соғлиги билан муаммоларга дуч келмоқда.

Мураббий касаллиги боис миллий терма жамоанинг Беларусь ва Эстонияга қарши бўладиган ўйинларини ўтказиб юборади. Унинг томирлари шикастлангани боис шифохонага ётқизилган.

Лёвнинг ўрнига унинг ёрдамчиси Маркус Зорг миллий жамоани бошқариб туради.

"Мен аллақачон ўзимни яхши ҳис қиляпман, аммо кейинги тўрт ҳафта мобайнида танамга дам беришим керак.

Мен ҳар доим штабим билан алоқадаман ва биз ўйинолди жараёнларида бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз", - дейди Лёв.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: www.dfb.de