Лёв: "Қора кун. Испания яхшироқ, тезроқ ва аниқроқ ўйнади, бизда эса умуман имкон бўлмади"

Alisher
18 ноя 2020, 10:37
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Миллатлар Лигаси доирасидаги Испания (0:6)дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Ҳозир ниманидир тушунтириш қийин. Умуман ўхшамади.

Иккинчи бўлимда биз ўйинни қайтариш учун алоҳида ўйинчиларга қарши ўйнашга, босим қилишга ҳаракат қилдик. Аммо, Испания яхшироқ, тезроқ ва аниқроқ ўйнади. Бизда эса имконият бўлмади. Бу қора кун. Бугун биз кўрдикки, ўйлаганимиздек тез босим қила олмаяпмиз.

Албатта, менда ечимни излаш хоҳиши бор. Бу менинг қарзим", - дейди Лёв.

Эслатиб ўтамиз, Германия учун шармандали ҳисоб қайд этилган ўйинда немислар Унаи Симон дарвозаси томон битта ҳам аниқ зарба бера олишмади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/iMiaSanMia