

Олдинроқ, Клопп Миллатлар лигаси энг мантиқсиз турнир эканлигини айтган эди.
"Баъзи клуб мураббийларига миллий жамоалар танаффуси ёқмайди, чунки "Ливерпуль", "Бавария" ёки "Манчестер Сити"нинг кўплаб футболчилари миллий жамоа сафига қўшилишади. Бу вақт ичида мураббийлар жамоа билан одатдагидек ишлай олишмайди.
Мен учун Миллатлар лигаси - яхши ғоя, чунки бу ерда энг яхши терма жамоалар билан ўйнаш имконияти мавжуд. Бу кичкина давлатлар билан ўртоқлик ўйини ўтказгандан яхшироқ" - дейди Йоахим Лёв.



