UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  1 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  3 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  10 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  3 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  6

Лутфулло Тўраев мавсум якуни борасида қандай фикрда? Янгиликлар

Лутфулло Тўраев мавсум якуни борасида қандай фикрда?

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби мавсумни бир текис ўтказа олмади.

Натижада жамоа чемпионатни 9-ўринда тугатди. Хўш, якунланган мавсумдан жамоа сардори Лутфулло Тўраев ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

“Тўғриси, мавсум “Нефтчи” учун яхши якунлайман. Сабаби иккинчи даврани бошида жамоа 13-ўринда эди. Шуни ҳисобга олсак, ўйлайманки, чемпионатни муваффақиятли якунлай олдик. 

Ўйлашимча, жамоа янгиланди. Барибир яхлит жамоага айланишимиз вақт олди. Назаримда, шу каби ҳолатлар сабаб натижаларимизда бироз пасайиш кузатилди. Албатта, янги бош мураббий келиб, ўйин услубимиз ўзгарди. 

Жароҳатдан кейин тикланиш барибир ҳар бир футболчига қийин бўлади. Шундай ҳолат менда ҳам кузатилди. Лекин аввалги ҳолатимга қайтиб олишимга ёрдамлашган одамлар бор. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

“Нефтчи”да қолишим аниқ эмас. Олдимда таклифлар бор. Лекин чемпионат энди якунланди. Бироз дам олиб, кейинчалик бу борада бир қарорга келаман”, - дея сўзини якунлади Тўраев.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика