UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  0 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  3 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  159 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0

Лутфулла Тўраев: "Малайзияда футболга қизиқиш жуда баланд экан" Янгиликлар

Лутфулла Тўраев: "Малайзияда футболга қизиқиш жуда баланд экан"

Аввалги ҳафта Малайзия супер-лигасининг жорий йилги мавсуми якунига етди ва «Жоҳар Дарул Таъзим» клуби кетма-кет 3-марта мамлакат чемпионига айланди.

Ҳамюртимиз Лутфулла Тўраевнинг жамоаси - «Фельда Юнайтед» эса ўз тарихида илк бор совриндорлар қаторига кирди - 2-ўрин. Хуллас, ҳамюртимиз Малайзиядаги илк мавсумида кумуш медаль соҳибига айланди. Сирдарёлик футболчи бу натижага 16та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол уриш асносида сезиларли ҳисса қўшди. Агарда Лутфулла жароҳат сабаб, 2 ойни майдон ташқарисида ўтказиб юбормаганида, ўйинлари ва табиийки, голлари сони ҳам нисбатан кўпроқ бўларди. Яна бир ҳамюртимиз Ойбек Қиличевни ўз сафига чорлаган «Перак» 6-поғонадан жой олди. Жамоага иккинчи даврада қўшилган Ойбек 9та ўйинда иштирок этди. Собиқ «пахтакорчи» Дилшод Шарофутдиновнинг клуби - «Т-Тим» эса чемпионатни 7-ўринда якунлади. Шарофутдинов биринчилик давомида 20 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 6 бора ишғол қилди. Биз мавсум якунлангани ҳамоно Тошкентга қайтган Лутфулла Тўраев билан учрашиб, ундан Малайзиядаги фаолияти юзасидан интервью олдик.

- Лутфулла, аввало, Малайзияда вице-чемпион бўлганингиз билан табриклаймиз. Дебют мавсум учун кумуш медаль ҳам чакки эмас, шундайми?

- Албатта. Менимча, хориж клубида тўп сурадиган футболчи учун ҳар қандай медаль муҳим. Хуллас, Малайзия вице-чемпиони мақомига эришганимдан хурсандман. Боз устига, «Фельда Юнайтед» бунгача бирор марта совриндорлар сафида жой олмаган экан. Шуни ҳисобга олсак, 2-ўрин клуб учун зўр натижа.

- Умуман, мавсум шахсан сиз ва жамоангиз учун осон кечмагандир...


- Шубҳасиз. Айниқса, иккинчи давра ўйинларида шиддат ошди.

- Айнан нимаси мураккаблик туғдирди? Рақобат кучлимиди ёки жамоангиз бироз толиқиб қолди?


- Иккинчи даврада ҳар 3 кунда майдонга тушдик. Шунинг ҳисобига футболчиларда жисмоний томондан чарчоқ сезилди.

- Раҳбарияти мавсум аввалида жамоа олдига қандай вазифа қўйганди ва у бажарилдими?


- ОФК кубоги йўлланмасини қўлга киритишимиз керак эди. Шунингдек, жамоамиздан Малайзия кубогини ютиш талаб қилинди. Якунда кубокни қўлга киритолмадик, лекин вице-чемпион сифатида ОФК кубогида иштирок этадиган бўлдик.

- Чемпионлик учун ҳам имконият бормиди? Бунга нима тўсқинлик қилди?

- Афсуски, 1-ўринни банд этган «Жоҳар Дарул Таъзим»га қарши ўйинда мағлубиятга учрадик. Шундан сўнг пешқадамга етиб қолиш имконини тополмадик. Айтишим жоиз, тиззамдаги жароҳат сабаб, 2 ой майдонга тушолмадим. Яъни муҳим ўйинларда жамоага ёрдамим тегмади.

- Малайзия чемпионатидан олган умумий таассуротларингиз қандай? У ерга боришдан аввалги тасаввурингиз ва амалдаги ҳолат нечоғли фарқланди?


- Очиғи, Малайзия чемпионати ёқди. Ҳарқалай, кутганимдан яхшироқ экан. Чемпионат савияси кўпчилик ўйлаганидек паст эмас. Муҳими, мамлакатда футболга қизиқиш жуда баланд. Ахир стадион мухлислар билан гавжумланса, роҳатланиб ўйнайсиз.

- Медалларни топшириш маросими қандай ташкиллаштирилди?


- Бу тадбир ҳали ўтказилмади.

- Демак, Малайзияга яна қайтасиз, шундайми?


- Ҳа. Насиб қилса, бир ой ҳордиқ чиқаргач, сафарга чиқаман.

- Ўзи «Фельда» билан тузган шарт­номангиз қанча муддатга мўлжалланган?


- 31 декабрь куни якунланади.

- Келишувни узайтириш ниятидамисиз ёки бошқа таклиф ва режалар бор?


- Бу масала бир ойдан сўнг ҳал этилади.

- Ўзингиз қандай фикрдасиз? Клуб раҳбарияти билан бу мавзуда  гаплашмадингизми?


- Шартнома якунланмагани учун клуб раҳбарияти ҳозирча жим, мен ҳам. Малайзияга қайтганимдан ке­йин бир тўхтамга келамиз.

- Ўз жамоаларимиздан таклифлар тушмаяптими?


- Ҳозирча йўқ.

- Ўзбекистон чемпионати ҳам якуний паллага кирди. Уни кузатиб боряпсизми?

- Имкон қадар. Мана, яна шу ердаман ва менда чемпионатнинг қолган 3та тур ўйинларини бевосита стадионда кузатиш имкони бор.

- Сизнингча, жорий йил чемпионлик қайси жамоага насиб этади?


- «Локомотив»нинг имконияти яхши. Жамоа охирги турда «Насаф»­ни енгди. Бу ўйинни кўрдим. Шундай учрашувлар қанча кўпайса, савия шунчалик ошади. Менимча, «Локо»нинг чемпион бўлишига ҳеч кимда шубҳа қолмади, ҳисоб. Лекин кураш охирги тургача давом этса керак.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика