Лусио Ҳиндистоннинг «Гоа» клубига ўтди

Narzulla Saydullayev
24 июн 2015
Машҳур бразилиялик ҳимоячи Лусио Ҳиндистоннинг «Гоа» клубига ўтди.
Клуб 37 ёшли футболчининг трансферини твиттер орқали маълум қилди.

Лусионинг сўнгги клуби «Палмейрас» бўлганди. Ушбу клуб сафида у Бразилия чемпионатининг 25та ўйинида 2та гол урганди.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси сафида Лусио 2002 йилги Жаҳон чемпиони бўлган. Ҳимоячи терма жамоа таркибида 107та ўйин ўтказган ва 4та гол урган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru