UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  0 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  0 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  1 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  8 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  2 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  31 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  4 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  25 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2

Лушаннинг севимли гапи кеча ўзига қарши ишлади Янгиликлар

Лушаннинг севимли гапи кеча ўзига қарши ишлади

Кеча "Бунёдкор" ўз майдонида Эроннинг "Персеполис" клубини қабул қилиб, 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Албатта, бу ўйин ҳали кўп марта эсга олинади ва таҳлил қилинади.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Бунёдкор" бош мураббийи Сергей Лушан саволларга жавоб бераётиб, мағлубият ҳақида тўлиқ фикр билдира олмаслигини ва журналистларда саволлар бўлса, икки кун ичида жавоб қайтаришини маълум қилди. Биз бу ўринда бош мураббийнинг ҳолатини тўғри тушунамиз. Ўз майдонингда ютқазиб қўйиш ҳар доим аламли, бўлиб ҳам стадионга 20 мингдан зиёд томошабин келганда.

Кеча "Бунёдкор" стадионида ҳақиқий аншлаг бўлди. Ҳатто узоқ вилоятлардан ҳам кўплаб мухлислар келишди. Мухлисларнинг асосан иккита сабаб туфайли пойтахтга келишгани турган гап: биринчиси, ҳашаматли "Бунёдкор" стадионини кўриш, иккинчиси, Сардор Рашидовнинг ўйинидан завқ олиш. Лекин "Персеполис" билан ўйинда Рашидов ўз имкониятларини тўлиқ намоён эта олмади. Аниқроғи, унга рақиб футболчилари умуман имкон беришмади. Рашидов "ёпиб" қўйилса, жамоада иккинчи режа йўқлиги панд бериб қўйди.

Эътибор беринг, "Ал Жазира" ва "Ал Наср" клубилари билан кечган баҳсларда Сардор Рашидовга ҳеч ким халақит бермаганди, натижада жиззахлик ярим ҳимоячи ўзи истагандек ҳаракат қилди. Қанотлардан, баъзан марказдан ёриб кириш, тўпни шерикларига вақтида узатиб бериш дейсизми, аммо кечаги беллашувда ёриб кириш тугул, ҳатто тўп узатиб беришлар ҳам ўхшамади. Бунинг устига ўйиннинг дастлабки ўн-ўн беш дақиқаси ичида Рашидов гўёки ҳамма унга қараб тургандек, фақат у мухлислар учун ўйнаётгандек ўзини тутди. Натижада наҳотки Рашидов "юлдузча" ушлаган бўлса, деган хаёлга борган пайтларимиз бўлди.

Энг алам қилгани эса Сергей Лушаннинг матбуот анжуманида бир-икки бор айтган севимли гапининг ўзига қарши ишлагани бўлди. Лушан аввалги иккита ўйиндан олдин шундай деганди: "Тартиб маҳоратни енгади". Тўғри, "Персеполис" билан ўйинда ҳам бу гап ўзини оқлади, яъни тартиб маҳоратни енгди, фақат тартибли ўйин шу куни рақиб томонидан кўрсатилди. Эронликлар ҳисобни очгач, қолган дақиқаларда жуда тартибли ўйин намойиш этган ҳолда "Бунёдкор"га умуман имкон беришмади.

Сергей Лушан айтганидек, кеча "Персеполис" ҳимоявий ўйин кўрсатгани йўқ, балки ақл билан иш кўрган ҳолда тартибли футбол ўйнади. Ортиқча куч сарфламасдан "Бунёдкор"ни мағлуб эта олди. Муҳими, улар кичик ҳисобни сақлаб қолишди. Бу жамоа ўтган турда "Лахвия"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Бу сафар эса гол ўтказмасдан "Бунёдкор"дан устун келди. Агар Сергей Лушан каби тартиб маҳоратни енгади дейдиган бўлсаг-у, лекин рақиб жамоа тартибни биринчи ўринга қўядиган бўлса, унга "Бунёдкор" қайси йўлни танлайди? Маҳоратними? "Бунёдкор" таркибида маҳоратли футболчилар бор, бироқ мураббий учун маҳоратли жамоа тузиш энг муҳими ҳисобланади. Шундай экан, Лушан олдидаги бирламчи вазифа маҳоратли жамоани шакллантириб олиш. Бунинг учун эса вақт бемалол.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика