

"Леганес" футболчиларига фақат 1дан 25гача бўлган рақамларни танлаш мумкин.
Лунин ёшлар жамоаси футболчиси сифатида рўйхатдан ўтказилди, бироқ унга барибир 99-рақами насиб этмади. Асосий жамоанинг посбонлари 1, 13 ва 25-рақамларда ўйнашади. 26, 27 ва 28-рақамлар ҳам банд бўлгани туфайли украиналик дарвозабон 29-рақам остида тўп тепишга рухсат берилди.
Эслатиб ўтамиз, Лунин жорий ёзда "Заря"дан "Реал"га ўтди. "Қаймоқранглилар" футболчи учун Украина клубига 14 млн евро тўлайди.



