Лукас Васкес: "Одамлар "Ювентус"га паст баҳо беришмоқда"
21 мар 2018 12:10
Янгиликлар
Лукас Васкес: "Одамлар "Ювентус"га паст баҳо беришмоқда"
"Реал" ҳужумчиси Лукас Васкес "Ювентус"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси чорак финал ўйинлари ҳақида фикр билдирди.
"Атрофдаги ҳамма бизни фаворит деб ҳисобламоқда, бироқ, менинг фикримча, одамлар "Ювентус"га паст баҳо беришяпти. Ўтган йили улар Чемпионлар лигасининг финалига чиққанини унутмайлик. Бу катта тажрибага эга Италия жамоаси ва уларни мағлуб этиш жуда қийин бўлади" - дейди Васкес.
"Ювентус" "Реал" ўртасидаги илк баҳс 3 апрель куни Туринда, жавоб ўйини эса 11 апрель Мадридда бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар