Лукас Подольски: «Агар Польшага гол урсам уни нишонламайман»

Narzulla Saydullayev
11 окт 2014, 10:00
Германия терма жамоаси ҳужумчиси Лукас Подольски Евро-2016 саралаши доирасидаги Польшага қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
«Поляклар шу пайтгача немисларни мағлуб эта олишмаган. Улар ниҳоят бу қора анъанага барҳам беришмоқчи, лекин биз совғалар тарқатмоқчи эмасмиз. Биз уч очко олишни истаймиз.

Кўпчилик Германия ва Польша Европа чемпионатига бора олади деб ҳисобламоқда. Мен ҳам шундай ўйлайман.

Мен учун бу ўзгача ўйин, сабаби ўзим туғилган давлатда ўйнаймиз. Шу боис гол урсам уни нишонламайман», — дейди Подольски.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru