Лукас Эрнандес: "Бугунги кун мен учун ажойиб бўлди"

Mirjalol Normatov
28 мар 2019
Бугун "Бавария" "Атлетико" ҳимоячиси Лукас Эрнандеснинг трансферини эълон қилди.

Футболчининг ўзи трансфери ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Бугун фаолиятимдаги ёдда қоларли кун бўлди. "Бавария" - дунёдаги буюк клублардан бири ҳисобланади. Жамоа совринларни қўлга киритишига катта ёрдам бера олишимдан фахрланяпман.

"Атлетико", мураббийлар, менежерлар, мухлислар ва жамоадошларимдан миннатдорман. Бу клуб юрагимда қолади. Умид қиламанки, мен олдинга қадам ташлаяпман", - деди ҳимоячи.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com