

"Ҳа, 9-рақамда тўп сураман. Бу рақамга эга бўлганимдан хурсандман", деди Лукаку журналистларга.
"Мен шуғулланяпман. Мавсум олдидан тўлиқ машғулот ўтказдим. Ҳозир клубдаги шерикларим билан жамоавий алоқаларни яхшилашга ҳаракат қиляпман. Агар мураббий мени майдонга тширмоқчи бўлса, "Арсенал"га қарши ўйнашга тайёрман", — деди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси 22 август, якшанба куни бўлиб ўтади.




