"Интер" мухлислари Лукаку билан қай тариқа хайрлашди?

Mirjalol Normatov
1 янв 2021, 00:24
Кеча "Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукаку "Интер"дан кетиши борасида кичик интервью берди.

"Бу тарзда кетишим керак эмасди. Ҳаммаси бошқача бўлиши керак эди.

Мен қандай "Интер"дан кетганим, мухлислар билан қандай суҳбатлашганим - булар мени ҳалигача безовта қилади. Ҳозир бу ҳақида гапиришнинг мавриди эмасдир, балки. 

Аммо, ҳар доим "Интер" менинг юрагимда қолишини таъкидлаб келганман. Мен у ерда ўйнаш учун яна қайтаман. Бунга ишонаман.

Италияни жуда севаман. Ҳозир инсонларга мен аслида ёмон иш қилмаганимни айтадиган пайт. Кимнидир айбламоқчи эмасман. Бироқ, ҳозир шу гапларни маълум қилишнинг айни пайти, -дейди Ромелу Лукаку.

"Интер" мухлислари эса бунга жавобан "Сан Сиро" стадионига баннер ўрнатишди. Унда шундай сўзлар ёзилганди: "Бизга ёмғирдан қочадиганлар эмас, бўрон келганда олдимизда туриб берадиганлар керак. Ҳайр, Ромелу".

Ёзги трансферлар ойнаси вақтида Лукаку "Интер"дан "Челси"га 115 миллион евро эвазига ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal