

Куман ва Бартомеу у билан қандай муносабатда бўлгани ҳақида
— Куман мени 15 ёшли боладек қабул қилиб, муомала қилди. Бартомеу мен кийиниш хонасидаги муҳитга ёмон таъсир кўрсатаётганимни айтди. Шубҳасиз, Лапорта ва Куман ўртасидаги уруш футболчиларга зарар келтиради.
Хавининг "Барселона"га мураббий сифатида келиши борасида
– Шахсан мен Хавига кутишни маслаҳат бераман. Ҳозир клубга келиш учун қулай фурсат эмас. У ақлли, бир оз кутиши керак. Клубда Хавининг дўстлари бор ва ҳар қандай ҳолатда улар билан маслаҳатлашган ҳолда қарор қабул қилишига тўғри келади, бу эса жуда мураккаб.
Месси ҳақида
— Лео менга фаолиятини "Барса"да тугатмоқчи эканлигини, Каталонияда бахтлилигини айтган.



