UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  0 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  2 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  7 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  23 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  133 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1047

Луис Суарес: "Бизнинг мақсад - олдиндаги 3та ўйинда ҳам ғалаба қозониш. "Реал"нинг хато қилишини кутамиз" Янгиликлар

Луис Суарес: "Бизнинг мақсад - олдиндаги 3та ўйинда ҳам ғалаба қозониш. "Реал"нинг хато қилишини кутамиз"

"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес Ла Лига 35-тур доирасидаги "Эспаньол" (1:0)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бизнинг мақсад - олдиндаги 3та ўйинда ҳам ғалаба қозониш. "Реал"нинг хато қилишини кутамиз. Биз фақат бўлажак ўйинларимиз ҳақида ўйлаяпмиз.

Биз турнирдаги ҳолат сабаб "Эспаньол"га қарши ўйин қийин кечишини ("Эспаньол" Ла Лигада қолиш курашини давом эттириш учун "Барса"ни енгиши керак эди) билардик. Якшанба кунги ўйиндан сўнг бироз чарчоқ аломатлари сезилди ва бу бизнинг ҳаракатларимизда ҳам намоён бўлди. Муҳими ғалаба қозондик ва уч очкони қўлга киритдик.

Мураббий қарор қабул қилади. У тўғри тизимни топиши керак. Биз уни доим қўллаб-қувватлаймиз", - дейди Суарес.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика