UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:02Про лига. "Олимпик" "Олимпик-MobiUz" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)   0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  8 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  56 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  2 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   2 14:36"Ливерпуль" билан ўйин олдидан "Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар  4 14:16Ўзбекистон Кубогида қайси жамоа ғолиб чиқади? Сунъий интеллект жавоб берди  12 13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  12 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  3 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  12

Луис Качорри: "Мавсум давомида имкон қадар кўпроқ гол урмоқчиман. Тўхташни хоҳламайман" Янгиликлар

Луис Качорри: "Мавсум давомида имкон қадар кўпроқ гол урмоқчиман. Тўхташни хоҳламайман"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Луис Качорри ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Яхши ўйин бўлди, биз ҳам яхши ўйнадик. Мен гол урдим, менда ҳаммаси жойида. Қисқа қилиб айтганда, ўйнадик, имкониятлар яратдик, голлар урдик, бундан хурсандман.

Мен ўз кучимга ишонаман ва шунга яраша ҳаракат қиламан. Олисдан зарбалар йўллаш борасида бу сафарги уринишларим яхши чиқди. Яна шундай тарзда чиройли голлар уришга умид қиламан, чунки жарима майдонидан ташқарисидан гол уриш таърифлаб бўлмас даражада ҳис-туйғу бағишлайди.

Пенальти тепиш бўйича қарорга келсак, мураббий Имедани танлади ва мен бу қарорни ҳурмат қиламан. Эҳтимол, кейинги сафар бу масъулиятли вазифани яна менга ишонишар. Пенальти тепадиган футболчини мураббий белгилайди ва биз унинг қарорига ҳурмат билан ёндашамиз.

Мавсум давомида имкон қадар кўпроқ гол урмоқчиман. Кейинги ўйиндан бошлаб яна гол урмоқчиман. Тўхташни хоҳламайман", деди учрашувда дубль қайд этган ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор"нинг албаниялик ҳужумчиси уч ўйинда 4 та гол урган ҳолда тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика