UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  40 19:58Салиба "Реал"нинг қизиқиши ҳақида: "Аввало, "Арсенал" билан совринлар ютмоқчиман"  1 19:50Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" (матнли трансляция)  92 19:32"Наполи" Майнуга ҳафтасига 40 000 евро тўлашга тайёр  0 19:03Гвардиола: "Ҳоланд Роналду ва Месси билан бир хил даражада"  14 18:19Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"  0 18:03Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"  0 17:44ҚПЛ топ-клуби "Бунёдкор" футболчисига кўз тикди  1 17:13Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?  2 16:57Про лига. "Арал" "Олимпик"ни йирик ҳисобда енгди, Қалмағамбетовдан дубль!  0 16:40"Бавария" рекорд даражада даромад топди  0 16:13"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди  1 15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  3 15:18"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?  10 14:50"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" ҳимоячиси учун "Тоттенхэм" билан рақобатлашмоқда  0

Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин" Янгиликлар

Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Луис Качорри сайтимизга интервью берди.

"Шуни айтишим керакки, ажойиб ўйин бўлди, чунки 0:2 ҳисобида ортда қолатуриб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозониш ҳар доим кучли ҳис-туйғуларни уйғотади. Мен учун беллашув янада кўпроқ аҳамиятга эга, чунки ушбу учрашув "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин. "Андижон" билан ўйиндан кейин шартномам тугайди ва яхши таассуротлар билан кетишни хоҳлайман... 

Қолиш-қолмаслигим ҳақида ҳали билмайман, лекин мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчуман, чунки улар мени бутун йил давомида қўллаб-қувватлаб келишди. Шунинг учун, гол урганим ёки урмаганлигимдан қатъи назар, мухлислар доимо мен билан бирга ва мен бундан бахтиёрман. Бу ғалабадан хурсандман ва муваффақиятни мухлисларимизга бағишлайман.

Ҳа, мен жамоам учун муҳим гол урдим. Бу гол ҳал қилувчи лаҳза эди. Бу – футбол. Мен ҳар доим гол уриш имкониятим борлигига ишонаман. Шунинг учун майдонга чиқдим, имкониятлар бўлишига ишончим комил эди ва гол урдим", деди 27 ёшли футболчи.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика