Луис Энрике йирик мағлубиятдан сўнг: "ПСЖ бунга лойиқ эмасди"

Aziz Tukhtamuradov
5 окт 2023, 08:55
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (1:4) ўз фикрларини билдирди.

- Нима учун 4-2-4 схемаси танланганди? 

- Мен мураббийман ва қарор қабул қиламан. "Ньюкасл" учун ажойиб натижа. 

Биз бундай натижага лойиқ эмасдик. Бизда яхши имкониятлар бўлди, аммо бўш зоналар кам бўлганида, янада яхшироқ ўйнаш керак бўлади. Натижа биз учун ёмон, аммо йўлимизда давом этишимиз керак.

Мақсадимиз 1/8 финалга чиқиш. Қийин гуруҳ, аммо ҳалигача 2-ўринни эгаллаб турибмиз. Сўнгги ўйинлар қизиқ бўлади. Биз яхши ўйнашимиз керак", - деди Энрике. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA