

Парижликлар Франция Суперкубогида "Тулуза"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Бу Луис Энрике учун ПСЖ бош мураббийи сифатидаги биринчи соврин бўлди.
Сўнгги маротаба у 2017 йилда "Барселона" устози сифатида совринга эга чиққанди.
"Барселона"дан кейин мураббий Испания терма жамоасини бошқарган ва Миллатлар лигасида финалгача етиб борган.
2023 йилнинг ёзида эса у ПСЖ устози сифатида иш бошлаган.



