

“Тезроқ ўйинни қайта кўриб чиқиб, уни таҳлил қилишини истаяпман. Таасуротлар яхши эмас. Рақибдан яхшироқ ўйнагандек кўриндик, аммо бу ғалаба учун етарли бўлмади.
Польша термасининг ўйини ёқди. Улар кўплаб вазиятларни ярата олишди. Биз жудаям ғалаба қозонишни истадик, аммо яққол голга тортадиган вазиятларни ташкил қила олмадик. Қолаверса, муҳим паллада пеналтидан фойдалана олмадик.
Шогирдларимдан бунданда кўпроғини кутгандим. Биз ғалаба учун майдонга тушдик. Агар кейин турда ғалабага эришсак, бугунги дуранг ҳам бизни қаноатлантиради. Унда биз гуруҳда биринчи ўринни эгаллаймиз. Польшага қарши осон ғалабага эришиб бўлмаслигини билардик”, деди мураббий.



