Луис Энрике Польша билан ўйин олдидан: "Испания ташаббусни қўлга олишга ва вазиятлар яратишга ҳаракат қилади"

Aziz Tukhtamuradov
19 июн 2021, 08:32
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Польшага қарши бўладиган 2-тур ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз доимо рақибни ўрганиб чиқамиз. Польша ўйинни яхши ташкил қилади ва учрашувни назорат қилишга уринади. 

Уларда олдинги чизиқда маҳоратли футболчилар бор. Биз ҳимояга эътибор берамиз ва уларнинг баъзи футболчиларини алоҳида қўриқлаймиз. 

Ўйинда ташаббусни қўлга олишга ва кўпроқ вазиятлар яратишга ҳаракат қиламиз", - деди Энрике. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA