Луис Энрике Испания терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин
09 июл 2018 10:38
Янгиликлар
Луис Энрике Испания терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин
Испания терма жамоасининг янги бош мураббийи «Барселона», «Рома», «Сельта» клубларида ишлаган Луис Энрике бўлади.
Испания футбол Федерацияси 48 ёшли мураббий билан Евро-2020 охирига қадар шартнома тузади.
Фернандо Йерродан сўнг ушбу лавозимга Кике Санчес Флорес, Мичел ва Виктор Санчес каби мураббийлар даъвогарлик қилишганди.
ЖЧ-2018да Испания терма жамоаси 1/8 финалга чиқди ва пенальтилар сериясида Россияга ютқазди (1:1, 3:4 пенальтилар).
Фикрлар