

“У менга жуда ёқади. Ниҳоятда билимли ва унинг футболдаги тушунчаси жуда юқори. Қолаверса, жамоадаги футболчилар ҳам унга хурмат билан қарашади. Финалда учрашишга келишиб олдик, худди, иккимиз жуфтликдек... Германия билан яна учрашишнинг ягона йўли мусобақа финали эканини ҳамм билади. Ҳазил ёки чин, биз бу ўйинни ўтказиш учун 18 декабрда Доҳада кўришамиз, деб келишдик”, деган Энрике.
Эслатиб ўтамиз, “Э” квартетида Испания 4 очко билан пешқадам. Немислар эса 1 очко билан охирги ўринда турибди.



