Ловрен: “Кроос ҳақ, ўйинлар тақвими ақлдан оздиради”

Eldor Akmurzayev
12 ноя 2020
“Зенит” ҳимоячиси Деян Ловрен “Реал” хавбеки Тони Крооснинг фикрларига қўшилди.

Кроос УЕФА ва ФИФАни танқид қилиб, турнирлар кўпайгани футболчиларнинг жисмоний ҳолатига таъсир ўтказаётгани ҳақида гапирганди.

“Одамлар жароҳатлар қаердан бундай кўпайиб кетганидан ҳайрон бўлмоқда. Ўйинлар жуда ҳам кўп, тиклана олмайсиз, бу йил коронавирус туфайли ғалати ўтмоқда. На тўлиқ дам олиш, на мавсумга тўлиқ тайёргарлик бўлди, ундан кейин эса ақлдан оздирувчи тақвим.

Кроос ҳақ ва кўплаб мураббийлар ҳам буни бир неча бор айтишганди, аммо ҳеч ким уларга қулоқ солмаяпти. Ўйин тақвимларини тузаётганлар ушбу мавзуни ўйлаб кўришлари керак”, дейди Ловрен.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.com