Лотин Америка классикосида йирик ҳисоб қайд этилди

Khoja
26 мар 2025, 07:24
Жаҳон Чемпионати саралаш баҳснинг навбатдаги турида Аргентина Бразилияни меҳмон қилди.

Учрашув кутилмаганда йирик ҳисобда якунланди. Мессисиз ҳаракат қилган Аргентина рақибларини 4:1 ҳисобида таслим этишни уддалади.

ЖЧ-2026 саралаш

Аргентина — Бразилия 4:1

Голлар: Хулиан Альварес, Энцо Фернандес, Алексис Мак Аллистер, Жулиано Симеоне — Матеус Кунья

Эслатиб ўтамиз, Аргентина ушбу учрашувга қадар ЖЧ йўлланмасини ҳал қилганди. Бразилия ҳисобида эса 23 та очко бор.




Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia