

"Эртанги ўйин биз учун жуда муҳим. Бизда яхши ўйин кўрсатиш учун имконият бор. Албатта, бу қийин бўлади. Аммо жамоамизга ишонаман.
Украина термасидан кимнидир ажратиб кўрсата олмайман. Ушбу термани қаттиқ ҳурмат қиламиз. Эртанги ўйин оғир бўлишини кутяпман", - деди Льорис.
Украина ва Франция термалари ўртасидаги ўйин 4 сентябрь куни 23:45да Киевда старт олади.



