Льорентенинг "Ливерпуль"га иккита гол урган ўйиндаги либоси 8 минг еврога сотилди
13 апр 2020 11:38
Янгиликлар
Льорентенинг "Ливерпуль"га иккита гол урган ўйиндаги либоси 8 минг еврога сотилди
"Атлетико" ўйинчиси Маркос Льоренте коронавирус пандемияси қурбонларига ёрдам бериш учун маблағ тўплашда иштирок этаётгани ҳақида олдинроқ хабар қилган эдик.
Футболчи "Ливерпуль"га қарши "Энфилд"даги ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйинида ҳаракат қилган либосини аукционга қўйди. Испаниялик ушбу баҳсда амалдаги чемпионлар дарвозасига захирадан тушиб иккита гол урган эди.
25 ёшли ўйинчининг либоси 8100 еврога сотилди.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ЕЧЛ 1/8 финалида "Ливерпуль" устидан умумий 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда, кейинги босқичга йўл олган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар