

Льоренте 2013-2015 йилларда "кекса синьора" шарафини ҳимоя қилган.
"Бу икки яхши жамоаларнинг ажойиб жанги бўлади, аммо "Юве" фаворит, чунки улар шунга кўникиб қолишган. "Ювентус"нинг муваффақият учун имконияти 65%, "шпорлар"да эса 35%. Бу баҳсда гол уришни истардим, аммо уни нишонламайман" - дейди Льоренте.
"Тоттенхэм" ва "Ювентус" ўртасидаги учрашув 13 февраль куни бўлиб ўтади.



