

Клуб шартномаси якунланаётгани сабаб ушбу ёзда ўйинчини сотиши мумкин.
30 ёшли вингерда фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш варианти бор. Унинг хизматларига Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Инсинье - "Наполи" академияси тарбияланувчиси. У бош жамоа либосида 2012 йилдан бери ўйнайди. Лоренцо ўтган мавсум А Серия доирасидаги 35та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол уришга эришди.



