UZ

Сўнгги янгиликлар

16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  0 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  1 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  1 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  9 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  47 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  17 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  3

“Локомотив”нинг расмий клуб дўкони иш бошлади Янгиликлар

“Локомотив”нинг расмий клуб дўкони иш бошлади

Теглар :  Локомотив
Келаси ҳафтадан кўпчилик интиқлик билан кутаётган Ўзбекистон Суперлигаси-2018 баҳсларига старт берилади.

“Локомотив” профессионал футбол клуби ҳам янги мавсум стартига қизғин ҳозирлик олиб бормоқда.  Жамоа 1-турда сафарда “Қизилқум” меҳмони бўлса,  илк уй ўйинини 2-тур доирасида “Металлург”га қарши ўтказади.  “Локомотив” стадионидаги очилиш учрашувига ташриф буюрадиган футбол мухлисларини ажойиб янгилик ҳамда сюрпризлар кутмоқда.

Шундай янгиликлардан бири – “Локомотив” жамоасининг расмий дўкони иш бошлагани бўлади.  Осиё Чемпионлар Лигаси 1-тур ўйини куни илк ҳаридорларини қабул қилган клубимиз дўкони “Локомотив” стадиони кириш қисмида жойлашган бўлиб,  ундан жамоамиз ишқибозлари клуб атрибуткалари,  жамоа либослари ҳамда спорт кийимларини ҳарид қилиш имконига эгалар.  “LOKO-Store” дўкони ҳафтанинг ҳар куни соат 09: 00дан 18: 00гача ҳаридорларга хизмат кўрсатади.

Шунингдек,  жамоамизнинг уй учрашувларига ташриф буюрадиган ишқибозлар “LOKO-Food” дўконидан егулик ҳамда ичимликлар ҳарид қилишлари ҳам мумкин бўлади.

Шуни таъкидлаш жоизки,  ҳали бу ҳаммаси эмас.  “Локомотив”нинг уй учрашувларига ташриф буюринг ва янада кўпроқ янгилик ва сюрпризлардан бахраманд бўлинг.

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика