“Локомотив”га жамоанинг собиқ устози яна бош мураббий бўлди. Унга Тимур Кападзе ёрдам беради

Narzulla Saydullayev
28 авг 2020, 22:06
Кеча бўлиб ўтган “Насаф”га қарши баҳсдан сўнг "Локомотив" футболчилари уч кунлик таътилга чиқишди.

Шундан сўнг иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик бошланади.

Иккинчи давра олдидан "Локомотив" мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. “Локомотив” ПФК қарорига мувофиқ Андрей Микляев жамоа бош мураббийи этиб тайинланди. Унга ёрдамчи сифатида Тимур Кападзе иш олиб боради.

Охирги уч ўйинда “темирйўлчилар”ни бошқарган Дилшод Нуралиев иккинчи даврада ҳам “Локомотив” U-21 жамоасини бошқаришда давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz