"Локомотив" - "Зоб Оҳан" ўйини чипталари 1 сектордан то 7 секторгача бепул тарқатилади
11 апр 2018 12:50
Янгиликлар


"Локомотив" - "Зоб Оҳан" ўйини чипталари 1 сектордан то 7 секторгача бепул тарқатилади
Хабарингиз бор, 17 апрель куни "Локомотив" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги - муҳим учрашувини ўтказади. Учрашув "Локомотив" стадионида 19:00да бошланади
"Локомотив" футбол клуби ушбу учрашувга бўлган қизиқишни ҳисобга олган ҳолда "Локомотив" - "Зоб Оҳан" ўйини чипталари 1 сектордан то 7 секторгача бепул тарқатишга қарор қилди. Чипталар бир кишига 4 дона берилади.
Чипталарни эртага - 11 апрелдан бошлаб 09:00 дан 16:00гача бўлган вақтда "Локомотив" стадионидан олиб кетишингиз мумкин.
Мурожаат учун: 2691657
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар