Бугун "Локомотив" футбол клубининг иқтидорли ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев оила қуряпти.
Тўй Ислом туғилиб ўсган шаҳар Фарғонада бўлади. Фурсатдан фойдаланиб, Исломжонга келин билан бахтли бўлишини, икки ёшга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ҳамда оилавий тинчлик-хотиржамлик тилаб қоламиз.