“Локомотив” таркибида икки легионер футболчи кўрикдан ўтмоқда
16 июл 2016 14:37
Янгиликлар
“Локомотив” таркибида икки легионер футболчи кўрикдан ўтмоқда
“Темирйўлчилар” таркибини янада кучайтириш мақсадида жамоа мураббийлар штаби Минск йиғинига айни дамда икки легионерни кўрикдан ўтиш учун таклиф этган.
“Локомотив” футбол клуби таклиф этган футболчилар билан сизни таништириб ўтамиз.
Братислав Пуношевац
9 июль, 1987 йил Сербиянинг Крушевац шахрида таваллуд топган.
Ҳужумчи, бўйи 1.89 м
Футболчилик фаолиятини “Напредак Крушевац” клубида бошлаган. Пуношевац “Отулул Галати” (Руминия), “Таргу Мурес” (Руминия), “Ависфа Фукуока” (Япония), “Раднички Ниш ” (Сербия), “Будапешт Хонвед” (Венгрия) ва “Бекашаба” (Венгрия) клублари таркибида ҳаракат қилган.
Саша Кайкут
7 июль, 1984 йил Босния ва Герцоговиниянинг Баналука шахрида туғилган.
Ҳужумчи, бўйи 1.88 м
Фаолиятини махаллий “Борац” клубида бошлаган. Профессионал каръераси давомида “Карловац” (Хорватия), “Шериф” (Молдова), “Баку” “Озарбайжон”, “Саут Чайна” (Гон-Конг) ва сўнгги клуби Грециянинг “Верия”си бўлган.
Бу икки футболчидан қайси бири маъқул келса улар “темирйўлчилар” билан шартнома имзолайди. Легионерлар бугун “Локомотив” таркибида Гродно шахрининг “Неман” клубига қарши майдонга тушади.
Фикрлар