UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12Санчо Италиянинг қайси клубига ўтмоқчи?  1 11:41Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!  0 11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  3 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  6 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  1 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  9 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  1 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  2 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  9 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  31 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  10 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0

“Локомотив” тарбияланувчилари Малайзиядаги халқаро турнир ғолибига айланди Янгиликлар

“Локомотив” тарбияланувчилари Малайзиядаги халқаро турнир ғолибига айланди

Теглар :  Локомотив
“Локомотив” жамоасининг 12 — 14 ёшгача бўлган тарбияланувчилари Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида ўтказилаётган халқаро “1-ST AFZA GRASS ROOT LEAGUE” мусобақасида иштирок этаётганидан хабарингиз бор.

Куала Лумпурда ўтаётган мусобақанинг гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаган тарбияланувчиларимиз ҳал қилувчи ўйинларда ҳам ажойиб натижа қайд этишди. Мусобақа регламентига кўра, гуруҳдан муваффақиятли чиққан 4 та жамоа ўзаро ўйинлар ўтказди ва шу ўйинлар натижасига кўра, мусобақа ғолиби номига ойдинлик киритилди. Унга кўра, ҳал қилувчи баҳсларда бир хил 2:1, 1:2 ҳамда 2:0 натижаларини қайд этган “Локомотив U-12” ҳамда “Букит Жалил U-12” жамоалари турнир чемпионига айланишди.

“1-ST AFZA GRASS ROOT LEAGUE” мусобақаси ғолибига айланган икки жамоа ўртасида эртага ўртоқлик мақомида ўйин ўтказиш таклиф қилинди. Мазкур беллашув Малайзия терма жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган Миллий стадион майдонларидан бирида ташкил этилади.

Қолаверса, эртага “Локомотив” жамоаси тарбияланувчилари Осиё Футбол Конфедерацияси бош қароргоҳига ташриф буюришади ва ОФК музейини томоша қилиш имконига эга бўлишади. Сўнг Малайзия Футбол Федерацияси биносига ҳам ташриф буюриш мўлжалланган.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика