UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  0 18:00CAFA Nations Cup. Афғонистон Ҳиндистон билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  4 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  3 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  20 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  39 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  3 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6

"Локомотив" шифокори фикрлари бўйича ЎзПФЛ муносабати Янгиликлар

"Локомотив" шифокори фикрлари бўйича ЎзПФЛ муносабати

Миллий терма жамоа ва “Локомотив” клубидаги фаолияти орқали танилган шифокор Аброр Пирриев телеграмда канал юритишни бошлади.

Спорт медицинасига бефарқ бўлмаган инсонлар мазкур канални кузатиб боришлари мумкин.

Каналдаги сўнгги постда кеча бўлиб ўтган “Локомотив” — АГМК учрашуви ҳақида тўхталинган. Қорли шароитда “Локомотив” футболчилари учун кийимларга мос гамашлар тайёрлаб қўйилгани, аммо учрашув инспектори ҳамда комиссари бунга рухсат бермагани ёзилган.

Биринчидан, клуб маъмури гамашлар қора эканини маълум қилган. Кийим қизил рангда, гамаш қора рангда бўлса, бу ҳолат “Ўйин қоидалари”га тўғри келмайди. “Ўйин қоидалари (2020-21)”да шундай ёзилган: “шортлар ичидан кийиладиган кийимлар шу шорт ва унинг пастки қисми билан бир хил рангда бўлиши керак”.

Тушунтириш. Агар ҳам “Локомотив”, ҳам АГМК футболчилари бир хилда қора рангли гамашлардан фойдаланса, бу футболчиларнинг яккакурашларида ҳамда оёқ ҳаракатларида ҳакамларнинг ўйинни кузатиб боришларига таъсир ўтказади. Футбол мухлислари яхши биладики, айнан шу сабаб билан ҳар икки жамоа гетралари ҳам бир-биридан фарқ қилиши шарт.

Иккинчидан, ЎзПФЛ комиссари мазкур масала бўйича клуб вакили ҳамда инспекторни юзлаштирган. Шундан келиб чиқилса, “Локомотив” шифокорининг комиссар бўйича муносабати тўғри эмас. Шифокор бу эътиборсизлик учун комиссардан узр ҳам сўради.

“Ўйин қоидалари 2020-21” мавсум аввалида тасдиқланган. Профессионал клуб сифатида “Локомотив” бунга тайёр туриши ва совуқ кунлар учун ўз футболчиларига формалар билан бир хил рангдаги гамашларни тайёрлаб қўйиши лозим эди. Боиси, мусобақанинг декабрь ойида ҳам давом этиши августдаёқ маълум эди.

ЎзПФЛ шифокорлар тавсияларини диққат билан ўрганиб чиқишга ва футболчилар саломатлиги масаласидан келиб чиқиб, бу борадаги таклифларни киритишга тайёр. Яъни, ҳар қандай масалани қайта кўриб чиқиш мумкин. Бироқ футбол қоидаларига ҳам бирдек амал қилиши шарт. Айниқса, ўша қоидалар йил аввалида тасдиқлаб қўйилган бўлса.

Биз Аброр Пирриевнинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз ҳамда аввал масалани тушуниб, шундан кейингина уни эълон қилиш тўғри йўл деб биламиз. Зеро бу ҳолат бирор ташкилот обрўсига путур етказиши мумкин. ЎзПФЛ эшиклари барча шифокорлар ва клублар вакиллари учун очиқ, улар ўз таклифларини исталган вақтда билдириш имкониятига эгалар, - деб ёзилади ПФЛ расмий сайтида. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика