UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  3 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  0 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  4 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  2 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  8 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  3 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  10 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  2 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2

“Локомотив” Қатар гранди синовида Янгиликлар

“Локомотив” Қатар гранди синовида

Қатарнинг 13 карра чемпиони ҳисобланган «Ал Садд» Осиёда ҳам машҳур жамоалардан бири саналади.
Бу клуб Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиш бўйича рекордчилардан ҳисобланади. “Локомотив” эса Дохада ушбу жамоа синовидан ўтади. Мазкур беллашув “темирйўлчилар” учун жуда муҳим аҳамиятга эга.

«АЛ САДД» ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби:
«Босс», «Бўрилар»
Ташкил топган санаси: 1969 йил 21 октябрь
Стадиони: «Жассим Бин Ҳамад», Доха (15 минг мухлисга мўлжалланган)
Бош мураббийи: Ҳуссайн Аммута (Марокаш)
Эришган ютуқлари: 13 карра Қатар чемпиони, 14 марта Қатар Амир Кубоги соҳиби, 13 бор Шайх Жассим Кубоги соҳиби,  бир марта «Юлдузлар Кубоги» соҳиби, Осиё Клублари чемпионати ғолиби (1989, 2011), Осиё Кубок эгалари Кубогида 3-ўрин соҳиби (1992).



«Ал Садд»нинг ташкил қилиниш тарихи тўрт талаба билан боғлиқ. Улар ўзларининг шахсий спорт клублари бўлишини исташган ва 1969 йил ушбу жамоа ташкил топган. 1973-74 йилги мавсумда миллий чемпионатда зафар қучиб, ўзининг илк соврини беш йил ичидаёқ қўлга киритишни уддалаган. 1989 йилда эса Осиё Клублари чемпионати финалида Ироқнинг «Ал Рашид» жамоасини енгиб, Қатар клублари орасида Осиё Кубокларида ғалаба қозонган илк жамоага айланган.

1991 йилги мавсумда Кўрфаз чемпионатини ютган «Садд» шу билан катта муваффақиятга 2011 йилда эришди. Ўшанда Чемпионлар лигасида иштирокини саралаш босқичида майдонга тушишдан бошлаган жамоа охир-оқибат бош соврин соҳибига айланди. 2007 йил уругвайлик мураббий Хорхе Фоссати бошчилигида «Ал Садд» Қатар ички мусобақаларининг тўрттасида зафар қучиб, мамлакат рекордини ўрнатишди. Бунгача ҳеч бир жамоа ўзи иштирок этган барча турнирларда зафар қучмаганди.

Эслатиб ўтамиз, «Ал Садд»нинг футбол клубидан ташқари гандбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси ва атлетика спорт клублари ҳам фаолият кўрсатади. Улар билан ҳам жамоа катта ғалабаларга эришиб келади.



“Садд” ўзбек клублари билан тўқнашувларда ўз майдонида фақат ғалаба қозониб келган.

Жамоа уй учрашувларини Осиёда энг яхши стадионлардан бири бўлмиш «Жассим Бин Ҳамад»да ўтказади. 15 минг мухлисни бағрига сиғдирадиган ушбу стадион фақатгина футбол ўйинларини ўтказиш учун мўлжалланган. Майдон ҳолати ва стадиондаги шароитлар бўйича у қитъадаги энг яхшилардан бири ҳисобланади.

Жамоани 2012 йилдан бери марокашлик мураббий Ҳуссайн Амотта бошқариб келмоқда. У футболчи сифатида “Ал Садд” сафида катта ютуқларга эришган. Энди буни мураббий сифатида амалга оширишга уриниб келмоқда.



Ҳуссайн АМОТТА
Туғилган санаси:
24.10.1969
Туғилган жойи: Ҳемисс, Марокаш
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1988–1990 “Иттиҳод Хемисс”, 1990–1996 “Работ”, 1996–1997 “Риёд”, 1997–2001 “Ал Садд”, 2001–2003 “Шаржа”, 2003 “Қатар СК”, 2003 “Земмус”.
Бошқарган жамоалари: 2003 “Земмус”, 2004–2008 “Иттиҳод Ҳемисс”, 2008–2011 “Работ”, 2012 йилдан бери “Ал Садд”да.
Ютуқлари: Қатар чемпиони-2000, 2013, Қатар Амир Кубоги соҳиби-2000, 2001, 2014, АФК Кубоги соҳиби-2010.

“Садд” таркибида Графите, Мурики, Нодир Белҳож ва Ли Юнг Су каби легионерлар ҳаракат қилишади. Мурики 2013 йил Осиёда энг яхши легионер футболчи деб топилган. Шунингдек, Чемпионлар лигаси тўпурари ва энг фойдали футболчисига аталган совринни ўзиники қилиб олган. Қатар юлдузи Иброҳим Халфан ва Ҳасан Ҳайдос ҳам ҳар қандай рақибга муаммо яратадиган ўйинчилар сафига киради.



Дарвозабонлар
1. Саад Шиб
22. Муҳаммад Наим
30. Муҳаммад Сақр

Ҳимоячилар
3. Абдулкарим Ҳассан
5. Алмаҳди Мухтор
6. Муҳаммад Касола
13. Иброҳим Мажид
19. Носир Набил
39. Нодир Белҳож (Франция)
40. Ли Юнг Су (Жанубий Корея)
70. Мусааб Хидир
90. Мешаал Шаммари
96. Абдулраҳмон Носсир

Ярим ҳимоячилар
8. Али Асадалла
10. Иброҳим Халфан
11. Ҳасан Ҳайдос
15. Талал Блуши
17. Солиҳ Язиди
18. Омар Яҳё
27. Ёсир Яҳё
29. Аюб Машҳур
80. Абдулла Мисаики

Ҳужумчилар
9. Мурики (Бразилия)
20. Юсуф Аҳмад
32. Графите (Бразилия)
37. Ҳамза Санҳажи
94. Ҳамад Мансур


Беҳзод Назаров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика